Бахтсизликка бир адам…

Қизи билан хотинининг пичирлашиб гаплашаётганидан мавзу нима ҳақида эканлигини англаган Ботирнинг пешанаси тиришди. “Бормаслигим керак эди. Билардим шундай бўлишини”, деган хаёл ўтди унинг миясидан. Шу тобда юраги сиқилиб кетди. Дардлари янгилангандай бўлди. Секин ёнига келиб ўтирган қизининг иккиланиб, гапни нимадан бошлашни билмай ўтирганини англаб турарди. Унга нима дейишни ўзи ҳам билолмасди. Болаларни катта бўлганидан кейин алдаш қийин бўлар экан.

— Бордим, — деди ниҳоят сукунатни бузиб. Қизининг унга ялт этиб қараганини сезди. Аммо у калласини кўтармади. Гиламнинг гулига тикилиб турди. — Гаплаша олмадим. Истамади. Қизим сенинг хохишинг билан бордим. Бўлди етар.

— Аммо... дада, ўзим бориб кўрсаммикан?

— Билмадим.

— Ойимнинг келиши шартми? Шунча йил у кишисиз ҳам яшадик-ку! — деди ўғли хонага кира солиб

— Нималар деяпсан, ойим, ахир...

— Нима “ахир”? Опа, сиз ойимни кечирган бўлсангиз, мен асло кечирмайман. У кишини деб нима маломатларни кўтармадим? Биров “Онанг фоҳиша”, деса, яна биров “қўшмачи” деди. Онам мен учун ўлган! Эшитяпсизми, ўлган!

— Етар, бас, ундай дема, ўғлим эркак бўл. Туққан онанг ҳақида бундай дема. У барибир сенинг онанг...

— Аммо, дада, ойим тузалмас дардга чалинган. Тушуняпсизми? Ойим... — йиғлаб юборди қизи, — Ойим “СПИД” экан.

— Нима? Нималар деяпсан? — деди Ботир қизининг алдамаётганига ишонч ҳосил қилиш учун.

— Ҳа, шунақа экан. Кеча бувимдан эшитдим. Ҳеч кимга айтмаслигимни тайинлаган эдилар.

Қизининг бу гапидан кейин Ботирнинг юрагида аллақандай ҳислар жўш урди. Қисмат унга ҳам бахт ҳам қайғуни қўшалоқ ато этган эди. Ўтган умри кўз олдида гавдаланди.

Уйдагилар уйлантириш тараддудига тушиб қолишганди, ўшанда. Онаси топган қизга учрашувга чиқди. Дилбарни биринчи учрашувдаёқ ёқтирди. Тўй куни унинг янада очилиб кетганини кўриб юраги энтикиб кетди. Шундай соҳибжамол қиз унинг умр йўлдоши бўлмоқда. Тўй ҳам кўнгилдагидек ўтди. Гўшангада келин-куёв ёлғиз қолди. Аммо... аммо Ботирнинг орзулари чил-чил синди. Бир сонияда фаришта кўзига ёлмоғиз бўлиб кўринди.

— Ифлос! Нега олдиндан айтмадинг?! — деди уни ўзидан нари итариб.

— Ўтинаман, бир умр қулингиз бўлай, мени шарманда қилманг! Мен алданганман. Отамнинг обрўйини тўкманг, — дея Дилбар юм-юм йиғлади.

Ботир бошини чангаллаб ўтириб қолган, Дилбар эса унга ялиниб-ёлворарди. Унинг йигитлик ғурури синса-да, қизга ачинди. Балки уни севгани учунми, биринчи кечадаги холат сирлигича қолди. Орадан ойлар ўтди. Қайнотаси ёрдамида яхши ишга жойлашди. Қизи дунёга келди. Бир йилдан сўнг ўғилли бўлишди. Хотини жуда молпараст бўлгани учун унинг эҳтиёжларини қондиришга уриниб, ўзини ўққа-чўққа уриб бўлса-да, кўп пул топишга ҳаракат қиларди. Дилбар учун пул ҳамма нарсадан устун турарди. Чунки у ёшлигидан қийинчилик кўрмай ўсган эди. Аммо ҳаёт ҳар доим ҳам ўз оқимидан оқмас экан. Ботирнинг ишлари чаппасига кетди. Ишдан ҳайдалди. Уч ой ишсиз юрди. Бир корхонага оддий ишчи бўлиб ишга жойлашди. Топган-тутганлари ҳам тугай бошлади. Энди Дилбарнинг дийдиёси бошланганди.

— Бундоқ эркакларга ўхшаб пул топсангиз бўлмайдими? Қачонгача лаллайиб юрасиз?

— Сабр қил, яхши иш излаяпман.

— Қачонгача сабр қилишим мумкин? Сиздақа ландовур бўлмаса керак бу дунёда.

— Овозингни ўчир, — дея ўшқирарди сабр косаси тўлган Ботир. Шу билан эр-хотин ўртасида жанжал бошланиб кетарди. Бундай тортишувлардан болалари ҳам безиб қолишганди.

Бир куни хотини унга:

— Бўлди етар. Мен савдо билан шуғулланаман. Дугонам Нодира бор-ку, шу билан четдан мол олиб келамиз, — деди.

— Қандай қилиб? Умрингда бу ишни қилмагансан-ку! — деди Ботир.

— Шундай, эл қатори. Ҳозир ҳамма ўзини пул топишга уриб ётган бўлса, қачонгача сизнинг иккита нонингизга қараб ўтирамиз? Олаётган маошинигиз у ойдан бу ойга зўрға етаётган бўлса!

Жанжаллардан безор бўлган Ботир хотинининг истагига қарши чиқмади. Рози бўлмаслигига ҳам қўймаслигини биларди.

Дилбарнинг кетганига ўн кун бўлса-да хабар йўқ эди. Ботир уни ўйлайвериб, ўзини қўярга жой топа олмай қолганди. Кечаси Ботир телефон жиринглашидан уйғониб кетди.

— Алло, ухлаяпсизми? — деди гўшакни кўтариши билан. Хотинининг овозини дарров таниди.

— Дилбар, яхшимисан, бир ҳафтага деб кетган эдинг-ку? Нима бўлди? — деди ҳовлиқиб.

— Ҳеч нима, — бепарво гапирди хотини. — Э, юрган эканман ўзимни хор қилиб! Ҳаёт дегани бу ёқда экан! Мени унутинг, тамом, — дея гўшакни қўйиб қўйди.

Ботир “Дилбар” деганича қолаверди. Хотинининг шу даражага боришига ишонгиси келмасди. Эрталабгача мижжа қоқмади. Ухлаб ётган болаларининг тепасида ўтириб чиқди. Қайнонаси қизининг қилмишидан хабардор эканми, эртаси куни “Қизимнинг болаларини олиб кетаман”, дея жанжал кўтарди. Ўғли ҳам қизи ҳам “Кетмаймиз!”, дея Ботирга ёпишиб олишди.

— Ундан кўра қизингизни тўғри йўлга қайтаринг. Оила ўйинчоқми? Ҳали ҳам кеч эмас.

— Нима, ҳали хотинни боқолмай туриб, пешкинлик қиляпсанми? Эркак бўлиб боқа олмаганингдан кейин қизим бечора нима қилсин? Сенга тегиб нима кун кўрди?! — дея қайнонаси бор заҳрини унга сочиб кетди.

Орадан олти ой ўтгач, Дилбар келди. У бутунлай ўзгариб кетганди. Ажрашиш учун судга ариза берди. Улар ажрашишди. Болаларини ҳам уйини ҳам тортиб олди. Ботир ижарага уй олиб яшай бошлади. Хотини туфайли боши эгилди. Таниш-билишлардан Дилбарнинг кўп пул юбораётгани, машина, уй олгани ҳақида билсин деб, атайин келиб хабар етказишарди. Ҳаммадан алам қиларли жойи — болаларини қайнонаси кўрсатмасди. Уларни жуда соғинарди.

Ботир қайғусини енгиш учун кечаю-кундуз ишлай бошлади. Яна оёққа турди. Уй ҳам олди. Дилбар эса чет элда юрарди. Қизи ҳам, ўғли ҳам Ботирнинг ёнига келиб олишди. Орадан беш йил ўтди. У ўзига ўхшаб тақдиридан куйган, бефарзанд аёлга уйланди. Нигора болаларини ўз бағрига олди. Ўгайлигини сездирмади. Болалар ҳам уни ўз онасидек қабул қилишди. Яна унинг оиласи тикланди. Қизининг бўйи етди. Илк совчилар келганини эшитиб ўзини қўярга жой топа олмади. Тўй куни белгиланди. Қайта-қайта айтилишига қарамай, Дилбар тўйга келмади. У қизи отасининг ёнига кетиб қолганидан хафа эди. Мана, уч кун олдин унинг қайтиб келганини эшитишди. Ботир қизининг қистови билан борди. Аммо Дилбар у билан гаплашишни ҳам истамади. Энди бўлса “Яна боринг”, деб ўтирибди.

— Боринг, дадаси. Ўзингиз бориб айтиб келмасангиз бўлмайди. Қизингизни раъйига қаранг, устига-устак оғир дардга йўлиқибди. — деди Нигора.

Ботир яна ўша уйга борди. Уни бир неча марта ҳовлисидан ҳайдаб юборган қайнона-қайнотаси анча кексайиб қолган. Ботирнинг кўзларига қарай олмай, йиғлаб юборишди.

— Бир кўрсам дегандим... Шунга... — деди Ботир нима дейишини билмай.

— Жуда аламзада. Ҳеч ким билан гаплашмаяпти. Ҳаттоки биз билан ҳам, — деди қайнонаси.

— Секин ўзим кираман, — дея Ботир бурнига кўрсаткич бармоғини тираб, “жим” дегандай ишора қилди.

Хонага кириши билан креслода хаёл суриб ўтирган Дилбарга кўзи тушди. У ўша-ўша чиройли, мафтункор. Аммо ранги синиққан. Кўзлари ҳам ғамгин.

— Дилбар, — деди овози титраб.

— Сиз?.. — деди Дилбар. Улар бир-бирига тикилиб қолишди. Ҳар бири ўз хаёли билан олишарди шу тобда.

— Нега келдингиз? Нега? Устимдан кулганими ёки баттар бўл деганими?

— Йўқ, йўқ, ундай эмас.

— Шундай. Биламан, шунинг учун келгансиз. Кетинг бу ердан! Мен тамом бўлган одамман. Хатто фарзандларим ҳам мендан юз ўгиришган. Кетинг. Сиз ютдингиз.

— Дилбар, сен билан маслаҳатлашадиган гапим бор, — деди Ботир уни муросага чақиргандай.

— Маслаҳатлашгани... Яна қанақанги маслаҳат?! Ёки пул керак бўлиб қолдими?

— Эй, пул ўлсин! Сен бари-бир ўзгармабсан. Наҳотки, пулдан ҳам устун бўлган нарсалар борлигини англаб етмаган бўлсанг?

— Аслида менинг шу кўйга тушишимга сиз айбдорсиз. Сиз. Эшитяпсизми? Агар ўшанда эркак бўлиб олиб қолганингизда... уриб бўлса ҳам юбормаганингизда, шу кунларни бошимдан ўтказмаган бўлармидим? Биласизми, мен кимман? “СПИД” бўлганимни биласизми?

— Аммо нега фақат мени айблаяпсан? Сен бойликка муккасидан кетганлардан эдинг. Қани, ўша бойлик сенга вафо қилаяптими? Мен сенинг қайтишингни кутдим.

— Мен хиёнат қилгандим. Мен доим бирга яшаган кунларимизни қўмсаганман.

Дилбар гапини тугата олмай, хўнграб йиғлаб юборди. Ботир уни нима деб овутишни ҳам билмасди. Унинг ҳам кўзлари намланди. Инсон учун ўлмини билиб яшашдан-да оғир жазо бўлмаса керак.

— Дилбар, қизимизнинг келин бўлганига икки ой бўлди. Аммо ҳали унга чаллари қилганимиз йўқ. Тўғриси, қизинг сени кутаётган эди. Тўйи куни келмаганингга роса сиқилди. Кейинги ҳафтада чаллари қиламиз. Шунга сени айтгани келдим. Сен бормасанг бўлмайди. Ўзинг бош-қош бўлишинг керак. Бари бир онасисан.

Дилбар Ботирга тикилиб қараб қолди.

— Ростданми, борсам бўладими? Қизим нима деркан? — деди энтикиб.

— Ҳа, албатта. У сени кутяпти.

Ботир хайрлашиб кетар чоғи:

— Мен сиздан кечирим сўрашга ҳам ҳақли эмасман. Аммо ҳаммаси учун раҳмат, мени кечиринг,— деди Дилбар кўзига ёш олиб.

Уйдан чиқиши билан Ботирнинг елкасидан тоғ ағдарилгандай бўлди. Қизининг мамнун бўлиб боқишини кўз олдига келтирди.



Последние новости


Спор в корпоративном праве. Часть 7

7. Обеспечение эффективности в реализации норм права. Общепризнано, что управомочивающие нормы, установленные государством, реализуются людьми более охотно, чем обязывающие и запрещающие. Это связано с тем, что степень волевого начала в данном случае выше. Нормы же корпоративного права, особен...
Читать далее »

Лицензионный режим предпринимательской деятельности

Регулирование бизнеса со стороны государства в значительной степени обеспечивается наличием лицензионного режима предпринимательской деятельности, который, по сути, представляет собой совокупность методов и способов правового регулирования определенных (подлежащих лицензированию) видов дея...
Читать далее »

Понятие ценной бумаги. Часть 5

Осуществление прав по предъявительским эмиссионным ценным бумагам производится по предъявлении их владельцем либо его доверенным лицом. В случае хранения сертификатов документарных эмиссионных ценных бумаг в депозитариях права, закрепленные ценными бумагами, осуществляются на основании пр...
Читать далее »

Понятие и признаки корпорации. Часть 6

И, наконец, Пятый признак, отличающий корпорации от других образований, заключается в том, что любая корпорация создается для осуществления какой либо социально полезной деятельности. Нужно признать, что ни прямого и четкого законодательного определения понятия «социально полезная деятельн...
Читать далее »

Ответственность за нарушение корпоративных норм. Часть 13

Действительно, согласно пункту 2 ст. 44 Арбитражного процессуального кодекса РФ (АПК РФ) истцами являются организации и граждане, предъявившие иск в защиту своих прав и законных интересов. Участники корпораций если и могут предъявить подобный иск, то только в интересах корпорации, поэтому истцом в лю...
Читать далее »

Понятие дисциплины труда. Дисциплинарная ответственность. Часть 2

Что же касается дисциплинарной ответственности, подчеркнем, что ее приходится применять к работникам, виновно не исполняющим или недобросовестно исполняющим свои трудовые обязанности, т. е. за дисциплинарные проступки. Как справедливо указывает Т. В. Кашанина1, объем корпоративного правотворчес...
Читать далее »

Спор в корпоративном праве. Часть 6

Для моделирования таких быстротекущих процессов, каким, в частности, является предпринимательская деятельность, государственное регулирование подходит не всегда. Законодатель может указывать только общие ориентиры, предоставляя участникам гражданского оборота возможность самим определять вид ...
Читать далее »